Акциядорларнинг 2023 йилги 1-навбатдан ташқари умумий йиғилиши

 

«КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Кузатув Кенгаши 2023 йил 28 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 3-уй манзили бўйича жойлашган «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ 4-қават мажлислар залида Акциядорларнинг 1-навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилади.

  

Акциядорларнинг 2023 йилдаги 1-навбатдан ташқари умумий йиғилиши

 

КУН  ТАРТИБИ:

  1. Банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
  2. Юнусобод филиалини ёпиш тўғрисидаги Кузатув Кенгаши қарорини маълумот учун қабул қилиш;
  3. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш;
  4. Банк Тафтиш Комиссияси аъзоларини сайлаш;
  5. Банк Бошқаруви раисини тасдиқлаш.

 

2023 йил 31 январь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган  акциядорларга «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларининг 1-навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ёзма равишда электрон почта орқали хабар юборилади. 

2023 йил 22 февраль ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган  акциядорлар «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларининг 1-навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.

«КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларнинг 1-навбатдан ташқари умумий йиғилишида рўйхатдан ўтиш учун акциядорларнинг вакиллари қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар билан ташриф буюришлари лозим.      

Акциядорларни рўйхатга олишнинг бошланиш вақти: 10:30 

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 3-уй бўйича жойлашган «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ биносида танишишлари мумкин.

Электрон почта манзили: info@kdb.uz